Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, транспорт картасидан фойдаланувчилар учун имтиёзли ва бепул тарифлар ҳам амал қилади. Жумладан, йўловчи ATTO картаси орқали автобусда тўлов қилиб, бир соат ичида бошқа йўналишга ўтса, иккинчи тўлов 1 500 сўмни ташкил этади. Ҳозирда бу сумма 700 сўм.

Бир соат давомида учинчи ва тўртинчи автобусда ҳаракатланиш учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

Бир соатлик тариф бўйича метро хизматидан фақат бир марта фойдаланиш мумкин. Метродан иккинчи марта фойдаланилганда 60 дақиқалик ҳисоб даври янгидан бошланади.

Кенгаш қатновлар сонига қараб транспорт карталарининг тарифларини ҳам белгилаган. Унга кўра, автобусда ҳаракатланиш учун бир кунлик карта 11 500 сўм, 30 кунлик карта 250 минг сўм этиб белгиланган.

Метродан фойдаланиш учун кунлик тариф 13 500 сўм, 30 кунлик тариф эса 345 минг сўмни ташкил этади.