БМТнинг амалдаги Бош котиби Антониу Гутерришнинг иккинчи ва охирги ваколат муддати 31 декабрда тугайди, деб хабар берди ria.ru.
“Трамп ФИФА Президенти Жанни Инфантинонинг БМТнинг кейинги Бош котиби бўлишини истайди”, деб хабар берди нашр.
Манбанинг газетага айтишича, Трамп Инфантинони бутун дунёда ҳурматга сазовор ва одамларни бирлаштириш қобилиятига эга деб ҳисоблайди.
ФИФА Президентининг ўзи БМТ Бош котиби бўлишни хоҳлайдими ёки йўқми ва Трамп бу масалани у билан қай даражада муҳокама қилгани номаълум, деб қўшимча қилди нашр.