Қиймати 3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур лойиҳа замонавий пластик эшик ва ромлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат корхонаси ҳисобланади.

Корхона энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, ички бозор талабини қондириш билан бирга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятига ҳам эга.

Энг муҳими, янги корхона фаолияти натижасида туманда қатор янги иш ўринлари яратилди. Бу эса аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, ёшларни доимий иш билан таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда инвесторлар учун қулай бизнес муҳитини шакллантириш, саноатни ривожлантириш ва ҳудудларга инвестициялар жалб этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. “Yangi Conch materiallariлойиҳаси ана шу ислоҳотларнинг амалий ифодаси сифатида эътироф этилмоқда.