Аризалар 30 июлга қадар (шу куни ҳам) my.edu.uz портали орқали қабул қилинади.

Ариза топшириш учун қуйидагилар талаб этилади:

Умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи лавозимида фаолият юритилаётган бўлиши;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг халқаро аккредитацияланган тизими орқали 2025-йил 1-январдан кейин олий малака тоифаси берилган бўлиши.

Ўрта махсус ҳамда касбий таълим тизимида олий малака тоифасини олиб, кейинчалик мактабга ишга ўтган педагоглар ушбу мақсадли қабулда иштирок эта олмайди.