Янги авиақатнов икки давлат ўртасидаги транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш билан бирга, Хоразмга хорижий сайёҳлар оқимини ошириш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Мазкур йўналиш бўйича парвозлар ҳафтасига икки мартаҳар пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Парвоз давомийлиги 2 соат 35 дақиқани ташкил этади.

Илк парвоз билан Хоразмга Қозоғистоннинг 10 та турфирмаси вакиллари ташриф буюрди. Улар учун уч кунлик инфотур ташкил этилмоқда.

Дастур доирасида маҳаллий туроператорлар иштирокида B2B учрашувлар ва воркшоп ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, меҳмонлар Хоразмнинг тарихий-маданий обидалари ҳамда вилоятнинг туризм салоҳияти билан яқиндан танишадилар.

Бундай инфотурлар Хоразм вилоятининг Қозоғистон туризм бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш, икки мамлакат турфирмалари ўртасида бевосита ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ўзаро сайёҳлар алмашинувини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.