Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралда қабул қилинган «Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти докторантлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг «Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ» магистратура босқичи тингловчилари, шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий тадқиқот олиб борувчи докторантлар, мустақил изланувчилар қатнашди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори академик Акмал Саидов давра суҳбати иштирокчилари эътиборини «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар ва мақсадларга эришишда инсон ҳуқуқларини таъминлаш масаласи ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигига қаратди. Янги Ўзбекистонда инсон қадри, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналиши сифатида изчил амалга оширилаётгани таъкидланди.
Тадбирда, шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритилди. Янги Ўзбекистонда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ҳамда ижтимоий адолатни қарор топтириш ушбу Стратегиянинг муҳим йўналишларидан бири экани қайд этилди.
Мунозаралар давомида «Ўзбекистон — 2030» стратегияси мамлакат тараққиётининг янги босқичини белгилаш, ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Давра суҳбати якунида кейинги тўққиз йилда Янги Ўзбекистонда тараққиёт стратегиялари ва юксалиш дастурларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ҳамда ижро этиш борасида ибратли тажриба тўплангани ва муайян мақбул амалиёт шакллангани эътироф этилди.
Янги Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича иккинчи миллий стратегияси ҳисобланадиган мазкур ҳужжат лойиҳаси юзасидан ҳам таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази матбуот хизмати.