Жумладан, Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги вакиллари томонидан бир қатор йирик халқаро ташкилотлар ва компаниялар мутасаддилари иштирокида учрашувлар ўтказилиб, чиқиндиларни бошқариш соҳасида Марказий Осиё ҳамда хорижий давлатларнинг ҳамкорликдаги чора-тадбирлари муҳимлигига аҳамият берилди.
Шу ўринда, олиб борилган учрашувлар натижасида Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов ҳамда Саудия Арабистонининг “VISION INTERNATIONAL INVESTMENT COMPANY” Президенти Омар Алмидани ва Франциянинг “SUEZ INTERNATIONAL” компанияси Европа ва Марказий Осиё бўйича бош директори Силвере Делаунай ўртасида келишув (Head of Terms) имзоланишига эришилди.
Мазкур лойиҳа хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ҳамкорликни кўзда тутиб, умумий қиймати 78 млн АҚШ долларини ташкил этади.
Таъкидлаш жоизки, 100 дан ортиқ мамлакатдан 10 мингдан зиёд делегат ва иштирокчиларни жамлаган форум халқаро нуфузи тобора ортиб бораётгани ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга халқаро ҳамжамиятнинг ишончи мустаҳкамланаётгани билан аҳамиятли бўлди.