Еттинчи миллий дастур Ўзбекистоннинг тинчлик ва дўстлик диёри, бағрикенг ўлка сифатидаги нуфузини ҳар томонлама юксалтиришга қаратилади.
Юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия аъзолари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшаётгани қайд этилди.
– Бугунги нотинч замонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик халқимизнинг олтин фонди, бебаҳо бойлигидир,
– деди Президентимиз.
Ўзбекистоннинг очиқ, прагматик ва тинчликпарвар сиёсати узоқ муддатли тараққиётимизни таъминлашга қаратилган.
Марказий Осиёда аҳил қўшничилик, стратегик шериклик ва дўстлик алоқаларини кенгайтиришда тарихий ютуқларга эришилди.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европа Иттифоқи, Америка, Осиё-Тинч океани минтақаси ва араб-мусулмон дунёси давлатлари билан муносабатлар янада мустаҳкамланди.
Шарқий Европа, Африка ва Лотин Америкасида янги ҳамкорлик йўналишлари очилди. Ўзбекистон билан дипломатик муносабат ўрнатган давлатларнинг сони қарийб 170 тага етди.