Ушбу ташаббус илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида илгари сурилган эди. Орадан ўтган давр мобайнида ўзбек дипломатиясининг фаол ва изчил саъй-ҳаракатлари натижасида мазкур ғоя халқаро миқёсда ягона ҳужжат шаклига келтирилди ва жаҳон ҳамжамияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Резолюсияда нималар акс этган ва у нима учун муҳим?

Ўзбекистон тажрибаси. Ҳужжатда Тошкент шаҳрида Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеяси муваффақиятли ўтказилгани ва унда қабул қилинган Тошкент декларацияси алоҳида эътироф этилди.

Ижтимоий тенглик ва ёшлар. Ҳужжат парламентлар фаолиятида аёллар ва ёшлар иштирокини кенгайтириш, ривожланаётган давлатларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий соҳада халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.

Дунё мамлакатларининг якдил қўллаб-қувватлаши. Резолюсияни қабул қилиш учун ўтказилган овоз бериш жараёнида 167 та давлат уни ёқлаб овоз берди. Дунёнинг 61 та давлати, жумладан Австрия, Германия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Бразилия ва Испания каби мамлакатлар Ўзбекистон ташаббусига ҳаммуаллиф сифатида майдонга чиқди.

Айтиш мумкинки, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан ушбу резолюсиянинг қабул қилиниши Янги Ўзбекистон томонидан юритилаётган очиқ, конструктив ва инсон манфаатларига қаратилган ташқи сиёсатнинг, шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг глобал ташаббуслари халқаро майдонда юксак эътироф этилаётганининг яққол исботидир.