Учрашув аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилаклари етказилди.

Сиёсий мулоқотни янада фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Бахтиёр Саидов Президентга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари Ўзбекистон–Ҳиндистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш йўлида ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёр эканини тасдиқлади.