Байрамда ВГИКга ўқишга кирган 22 нафар ўзбекистонлик ёшлар ҳам иштирок этишди. ВГИК 1979 йилдан буён илк маротаба актёрлик устахонасига ўзбекистонлик талабаларни жалб қилди. Ёшлар 4 йил мобайнида "Майсаранинг иши", «Ибрат», «Барон» ва бошқа фильмлари билан Ўзбекистонда машҳур бўлган Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Махмудов устахонасида академик амалиётни ўтайди. Бугун кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ёшларнинг барчаси ВГИК ректори Владимир Малишев ва институт маъмурияти вакиллари билан танишдилар.
«Ниҳоят, кинематографик таълим соҳасидаги Ўзбекистон ва Россия ўртасида йўқолган алоқалар тикланмоқда. Ўзбекистонлик иқтидорли ёшлар ВГИК деворлари ичида кино асосларини, актёрлик ва режиссёрлик маҳоратини ўрганаётганидан бахтиёрман. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун асос бўлиб хизмат қилади, - деди ВГИК ректори Владимир Малишев.
ВГИК талабалари учун ўтказилган маросимда Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳам иштирок этди:
– Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўзбекистонлик талабаларни ўқитишни ташкиллаштириш, шунингдек, Тошкент шаҳрида ВГИКнинг филиалини очиш ташаббуси шахсан Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга тегишли, – дея таъкидлади Агентлиги бош директори. – Мисол учун, Президент ВГИК филиалини очиш ҳақидаги қарорга айнан байрам кунлари арафасида имзо чекди. Бу мамлакатимиз кинематографияси вакиллари учун яна бир ажойиб янгилик бўлди. Биз ВГИК раҳбарияти билан институт филиалининг очилиш маросимини шу йилнинг 28 сентябридан 3 октябригача бўлиб ўтадиган "Ипак йўли дурдонаси" XIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказишга келишиб олдик.
Ўзбекистонлик ёшлар ВГИКда ўқиш учун юборилди
Бутунроссия давлат кинематография институтида янги ўқув йилига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифалар белгиланди
- Соҳибқирон ёшлиги: “Темурбек” билан тарих жонланади
- Давлат ва жамоат арбоби Голишев Вячеслав Аркадьевич вафоти муносабати билан ҳамдардлик
- Оҳангаронда боғча тарбиячиси зўравонлик қилгани учун ишдан бўшатилди
- Олимпия шаҳарчасида Олимпия терма жамоалари маркази ташкил қилинади
- Ҳар йили вазирликлар, тармоқлар, банклар ва ҳокимликлар ўртасида республика биринчиликлари ўтказилиши белгиланди
ИИВ тизимида бир гуруҳ аёл ходималар раҳбарлик лавозимларига тайинланди
- Янги Ўзбекистон Наврўзи – юксалиш ва тараққиёт даври
- Ўзбекистон ва Покистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар
- Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида
- Ҳайит намозининг Ўзбекистон бўйлаб ўқилиши вақтлари эълон қилинди
- Давлатимиз раҳбари юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари билан мулоқот қилди