Байрамда ВГИКга ўқишга кирган 22 нафар ўзбекистонлик ёшлар ҳам иштирок этишди. ВГИК 1979 йилдан буён илк маротаба актёрлик устахонасига ўзбекистонлик талабаларни жалб қилди. Ёшлар 4 йил мобайнида "Майсаранинг иши", «Ибрат», «Барон» ва бошқа фильмлари билан Ўзбекистонда машҳур бўлган Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Махмудов устахонасида академик амалиётни ўтайди. Бугун кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ёшларнинг барчаси ВГИК ректори Владимир Малишев ва институт маъмурияти вакиллари билан танишдилар.
«Ниҳоят, кинематографик таълим соҳасидаги Ўзбекистон ва Россия ўртасида йўқолган алоқалар тикланмоқда. Ўзбекистонлик иқтидорли ёшлар ВГИК деворлари ичида кино асосларини, актёрлик ва режиссёрлик маҳоратини ўрганаётганидан бахтиёрман. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун асос бўлиб хизмат қилади, - деди ВГИК ректори Владимир Малишев.
ВГИК талабалари учун ўтказилган маросимда Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳам иштирок этди:
– Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўзбекистонлик талабаларни ўқитишни ташкиллаштириш, шунингдек, Тошкент шаҳрида ВГИКнинг филиалини очиш ташаббуси шахсан Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга тегишли, – дея таъкидлади Агентлиги бош директори. – Мисол учун, Президент ВГИК филиалини очиш ҳақидаги қарорга айнан байрам кунлари арафасида имзо чекди. Бу мамлакатимиз кинематографияси вакиллари учун яна бир ажойиб янгилик бўлди. Биз ВГИК раҳбарияти билан институт филиалининг очилиш маросимини шу йилнинг 28 сентябридан 3 октябригача бўлиб ўтадиган "Ипак йўли дурдонаси" XIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказишга келишиб олдик.
Ўзбекистонлик ёшлар ВГИКда ўқиш учун юборилди
Бутунроссия давлат кинематография институтида янги ўқув йилига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда жамоат яйловлари тизими жорий этилиши мумкин
- 2027 йилги Давлат бюджети ҳам ижтимоий йўналтирилган бўлади
- Коррекцион синф ташкил этган нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратилади
- Маҳкума аёлларнинг фарзандлари учун «Она ва бола марказлари» ташкил этилади
- Тошкентда арзон ижара уйларини ваъда қилиб, фуқароларни алдаган икки нафар шахс ушланди
- IREX билан журналистлар учун халқаро тажриба алмашиш дастурларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Олимлар Ерни совутиш учун космосга қуёшдан ҳимоя қилувчи воситани жойлаштиришни таклиф қилишди
- Меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди