Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар беришича, музокараларда агентлик раҳбари Беҳзод Мусаев, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Италия Қишлоқ хўжалиги вазири Франческо Лоллобриджида ҳамда Cонфагриcолтура ташкилоти вице-президенти Лука Бронделли иштирок этган.

Учрашув якунида Миграция агентлиги ва Италиянинг Associazione Imprese Ortofrutticole (мева-сабзавот корхоналари ассоциацияси) ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.

Келишувга кўра, ўзбекистонликлар Италияга 3 ойдан 9 ойгача бўлган мавсумий ишларга жалб этилади.

Ассоциация президенти Марко Салви жорий йилда пилот лойиҳа доирасида 100 нафар ўзбекистонликни иш билан таъминлашга тайёр эканини маълум қилди.

Маълумот учун, мазкур ассоциация Италияда мева-сабзавот соҳасидаги 35 дан ортиқ йирик компанияни бирлаштиради. У фермерликдан тортиб қайта ишлаш, логистика ва экспортгача бўлган тўлиқ агросаноат занжирини қамраб олади. Асосий маҳсулотлари қаторига олма, киви, анор ва қулупнай киради.