Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида ва 24-25 сентябрь кунлари Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 13-18 даража, кундуз кунлари 27-32 даража атрофида, жанубда 35-37 даражагача бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Тошкентда: ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 15-18 даража, кундуз кунлари 29-32 даража, 25 сентябрда 27-29 даража бўлади.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.