Шу муносабат билан маданият вазири Озодбек Назарбеков Тошкент шаҳридаги 202-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган «Биринчи қўнғироқ» тадбирида иштирок этди.

Вазир янги ўқув йили муносабати билан ўқувчилар, устозлар ва ота-оналарни табриклаб, биринчи синф ўқувчиларига муваффақият тилади.

Тадбирда мактаб остонасига илк бор қадам қўйган ўқувчиларга 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси» тўпламлари топширилди.

Маълумот учун, жорий ўқув йилида 795 минг нафардан ортиқ бола биринчи синфга қабул қилинди. Республикадаги 10 225 та умумтаълим мактабида 550 минг нафардан ортиқ ўқитувчи 6,7 миллион нафардан зиёд ўқувчига таълим-тарбия беради.