Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.
Келтирилишича, туманда фаолият юритаётган 12 та шохобчадан 11 таси жорий йил 5 январдан бошлаб 1 куб метр сиқилган газ нархини бир вақтнинг ўзида ўртача 300 сўмга оширган. Бу ҳолат қўшни туманлардаги нархлар билан таққосланганда ҳам асоссиз экани тасдиқланган.
Ушбу шохобчалар 8 та МЧЖ тасарруфида бўлиб, улар томонидан рақобатга қарши мувофиқлаштирилган ҳаракатлар содир этилгани қайд этилди.
Ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси томонидан мазкур ҳолат юзасидан иш қўзғатилиб, қонун талабларига мувофиқ молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилишларни бартараф этиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.