Мулоқотда парламентлараро ҳамкорлик ва алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув аввалида М.Шентоп Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклади.
М.Шентоп парламентлар икки томонлама муносабатлар асосларини мустаҳкамлаш бўйича ўз олдига аниқ мақсадлар қўйганини таъкидлади. «Бу икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини таъминлашга қўша оладиган ҳиссамизга алоҳида эътибор қаратамиз. Бунинг учун дўстлик гуруҳлари ва парламентлараро алоқалар имкониятларидан фаол фойдаланишга тайёрмиз».
Томонлар икки мамлакат парламентларининг вазифаси олий даражада эришилган барча келишувларни қонунчилик йўли билан таъминлаш ва давлат раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланаётган алоқалар ҳамда ҳамкорлик суръатларини изчил давом эттиришдан иборат эканини таъкидлади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.
Парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди
2021 йил 29 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегациясининг Мадрид шаҳридаги Парламентлараро иттифоқнинг 143-Ассамблеясидаги иштироки доирасида Туркия Буюк миллат мажлиси раиси Мустафо Шентоп билан учрашув бўлиб ўтди.
“Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танлови ғолибларига
- Ўзбекистонда 2025 йилда коррупцияга оид жиноятлар бўйича 7 517 нафар шахс жавобгарликка тортилган
- Чехия ва Словакияда ишламоқчи бўлган тиббиёт мутахассислари рўйхатга олинади
- Боланинг фамилиясига отасининг исмини беришга рухсат берилади
- Ўзбекистон қурувчиларига байрам табриги
- Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг «Лугано» клубида давом эттиради
Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
- Бугун 2026/2027-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланади
- "Алишер Навоий" ҳамда "Пахтакор" метро бекатлари оралиғидаги эскалаторлардан бири йўловчилар учун фойдаланишга қайта топширилади
- Аҳаджон Кимсанбоев шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
- Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди
- Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Шаҳрисабз тумани ҳокимига қарши хизмат текшируви ўтказишни сўради