Чегирма олиш учун kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориш керак. Ариза 2 иш кунида кўриб чиқилади ва педагогнинг фарзанди эканлиги тасдиқлангач, чегирма автоматик қўлланади.
Қуйидагиларга чегирма берилмайди:
олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотлари учун;
нодавлат олий таълим ташкилотлари учун;
Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари учун;
қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт учун;
хорижий ҳамкор ОТМларнинг қўшма таълим дастурлари асосида ва факультетлари учун;
кечки, масофавий ҳамда сиртқи таълим шакли учун.
Педагог фарзандларига чегирма ўқув йили учун бир маротаба қўлланилади. Демак, ҳар йили қайтадан чегирма олиш мумкин.
Педагог фарзандларининг отаси ёки онаси педагог тоифасидан чиқарилган тақдирда, кейинги ўқув йилидан бошлаб унга чегирма қўллаш тўхтатилади.
Айрим саволларга жавоблар:
Педагог деганда ким тушунилади ўзи?
Жавоб: Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 9 июнда 3849-рақами билан рўйхатдан ўтказилган (https://lex.uz/docs/8259328) Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхатида 465 та лавозим номи тасдиқланган. Ушбу 465 та лавозимда ким бўлса, ўшанинг фарзанд(лар)и учун 30 фоизлик чегирма берилади.
Мактабгача таълим муассасаларидаги тарбиячилар учун ушбу қарор қўлланадими?
Жавоб: Ҳа, қўлланади. Боғча тарбиячиларининг контрактда ўқиётган фарзандлари учун ҳам 30% чегирма қўлланади.
Олийгоҳлардаги тюторларнинг фарзандлари учун ушбу қарор қўлланадими?
Жавоб: йўқ, тюторлар рўйхатдан мавжуд эмаслиги сабабли уларнинг фарзандларига чегирма берилмайди.
Ўқув марказларидаги ўқитувчиларнинг фарзандлари учун ушбу қарор қўлланадими?
Жавоб: йўқ, ўқув марказлари рўйхатдан мавжуд эмаслиги сабабли уларнинг фарзандларига чегирма берилмайди.
Тўлиқ бўлмаган грантда ўқиётган (50% давлат гранти, 50% контракт) талабанинг контракт суммаси учун ҳам чегирма бериладими?
Жавоб: ҳа, чегирма берилади. 50% контракт қисми учун 30% чегирма қўлланади.
Қарор чиққунга қадар 2026/2027 ўқув йили учун тўлиқ ёки қисман контракт тўловини тўлаб қўйганлар учун чегирма қандай ҳисобланади? Ортиқча тўланган сумма қайтариладими ёки кейинги йил ҳисоби учун ўтказиладими?
Жавоб: ҳа, тўлаб қўйганлар учун ҳам чегирма қўлланади ва ортиқча тўланган суммани истаса қайтариб олиши, истаса келаси ўқув йили учун ўтказиб юбориши мумкин.
Педагог хусусий таълим ташкилотида ишласа ҳам чегирма бериладими ёки фақат давлат таълим ташкилотида ишлаши керакми?
Жавоб: хусусий таълим ташкилотида, масалан, хусусий олийгоҳ, хусусий мактаб ёки хусусий боғчада ишлаётган педагогларнинг фарзандлари учун ҳам 30% чегирма берилади.
Қўшимча саволларни Телеграм ботимиз (@uztdibot (https://t.me/uztdibot))га юборишингиз мумкин.