Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Урганч шаҳридаги «Жамбул» маҳалласининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Б.Х. фуқаро Ш.Ю.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали унинг турмуш ўртоғи З.К.нинг ёшга доир пенсия миқдорини кўпайтириб беришини айтган.
Шу хизмат эвазига Б.Х. Ш.Ю.дан 15 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган. Кейинчалик ушбу маблағнинг 14,9 млн сўмини Ш.Ю.га қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.