Қарорга кўра, пенсия таъминотига оид фуқароларга кўрсатиладиган хизматлар 2027 йил 1 январга қадар тўлиқ интерактив ва проактив шаклга ўтказилади.

Пенсия таъминотига оид қуйидаги хизматлар фуқаролардан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда кўрсатилади:

2026 йил 1 ноябрдан ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишсиз деб эътироф этилган шахсларга умумий белгиланган ёшдан икки йил аввал ёшга доир пенсия тайинлаш;

2027 йил 1 январдан боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш.

2027 йил 1 январдан “Менинг пенсиям” онлайн хизмати доирасида пенсия ёшига бир йил қолган фуқароларни олдиндан хабардор қилиш имконияти яратилади.