Бу йилги беллашувларда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 3,5 мингдан зиёд ёш олимпия ва паралимпия йўналишидаги 26 та спорт тури бўйича куч синашади. Уларга 1,5 минг мураббий ҳамроҳлик қилмоқда.

– Ҳар бирингиз бу майдонга ўз орзуингиз, ўз мақсадингиз, энг асосийси, ғалабага бўлган катта ишончингиз билан келгансиз,

– деди Президентимиз спортчи ўғил-қизларга мурожаат қилиб.

Бугун беллашаётган ёшлар орасидан эртага дунёни ҳайратга соладиган чемпионлар ва рекордчилар етишиб чиқишига ишонч билдирилди.