Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, эски боғча ўрнида 360 ўринли янги ва замонавий мактабгача таълим ташкилоти қурилади.
Шунингдек, 43-мактаб биноси таъмирланиб, у ерда замонавий лабораториялар, тил ва ижод тўгараклари ташкил этилади. Алоҳида эҳтиёжли болалар учун ҳам зарур шароитлар яратилади.
У Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникумида таҳсил олаётган ёшлар билан ҳам учрашиб, уларнинг интилиши ва келажакка ишончини юқори баҳолади.
«Болалик эса кутиб турмайди — муаммоларни кечиктирмасдан ҳал қилиш керак», — деди Саида Мирзиёева.
Унинг таъкидлашича, болалар боғчага илк қадам қўйганидан бошлаб мустақил ҳаётга кириб боргунига қадар муносиб муҳитда таълим ва тарбия олиши зарур.