Ушбу топшириқ ижроси юзасидан “Ҳар бир ёшга — бир гектар” лойиҳаси доирасида Қизилтепа туманидаги “Уста пахтакор” фермер хўжалиги даласида амалий семинар ўтказилди.
Семинарда Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари Я.Душанов, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилояти бошқармаси бошлиғи Ж.Хожаев, Қизилтепа тумани ҳокими Ш.Набиев ҳамда бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари, маҳалла раислари ва ёшлар иштирок этди. Йиғилишда ёшларга бу лойиҳанинг мазмун-моҳияти, ер билан ишлаш маҳорати бўйича маълумот берилди. Ўн нафар ёшга 30 сотихдан ер майдони бўлиб берилиб, сертификатлар топширилди.
Шунингдек, лойиҳа давомида деҳқончилик тажрибасига эга миришкорлар ҳамда мутахассислар томонидан айни кунларда экиш мумкин бўлган маҳсулотлар ҳамда уларнинг парвариши ҳақида маълумот берилди. Бугунги кунда 200 дан ортиқ фермер хўжалиги бўлган Қизилтепа туманида 500 га яқин ёшга ер ажратиш кўзда тутилган.
— Ер инсонни боқади, дейди халқимиз. Мен ҳам айни пайтда ишсизлигим сабабли маҳалламиздан ажратилган ер майдонидан олдим. Оиламга нафим тегиши учун меҳнат қилиб, маҳсулот етиштирмоқчиман. Насиб этса, даромадим яхши бўлиб кетса, еримни янада кенгайтириб, етиштириладиган маҳсулотлар турларини ҳам кўпайтирмоқчиман, – дейди Ўғилой Ҳалимова.
Қизилтепалик ёшларга нега ер ажратилди?
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари ёшларга деҳқончилик қилиб, даромад олиши учун экин майдонларидан ер ажратиш вазифасини ҳам қўйган эди.
Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кескин кучайтирилади
- Пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди
- 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида
- Андижонда атмосферага зарар етказаётган корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди
- Ўзбекистонда октябрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
- Мактаб ва олий таълимдаги ислоҳотларнинг навбатдаги вазифалари кўриб чиқилди
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан муносабат билдирди
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади