Ушбу топшириқ ижроси юзасидан “Ҳар бир ёшга — бир гектар” лойиҳаси доирасида Қизилтепа туманидаги “Уста пахтакор” фермер хўжалиги даласида амалий семинар ўтказилди.
Семинарда Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари Я.Душанов, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилояти бошқармаси бошлиғи Ж.Хожаев, Қизилтепа тумани ҳокими Ш.Набиев ҳамда бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари, маҳалла раислари ва ёшлар иштирок этди. Йиғилишда ёшларга бу лойиҳанинг мазмун-моҳияти, ер билан ишлаш маҳорати бўйича маълумот берилди. Ўн нафар ёшга 30 сотихдан ер майдони бўлиб берилиб, сертификатлар топширилди.
Шунингдек, лойиҳа давомида деҳқончилик тажрибасига эга миришкорлар ҳамда мутахассислар томонидан айни кунларда экиш мумкин бўлган маҳсулотлар ҳамда уларнинг парвариши ҳақида маълумот берилди. Бугунги кунда 200 дан ортиқ фермер хўжалиги бўлган Қизилтепа туманида 500 га яқин ёшга ер ажратиш кўзда тутилган.
— Ер инсонни боқади, дейди халқимиз. Мен ҳам айни пайтда ишсизлигим сабабли маҳалламиздан ажратилган ер майдонидан олдим. Оиламга нафим тегиши учун меҳнат қилиб, маҳсулот етиштирмоқчиман. Насиб этса, даромадим яхши бўлиб кетса, еримни янада кенгайтириб, етиштириладиган маҳсулотлар турларини ҳам кўпайтирмоқчиман, – дейди Ўғилой Ҳалимова.
Қизилтепалик ёшларга нега ер ажратилди?
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари ёшларга деҳқончилик қилиб, даромад олиши учун экин майдонларидан ер ажратиш вазифасини ҳам қўйган эди.
Ўзбекистонда 4,8 млн киши кўп қаватли уйларда яшайди
- Навоийда 34,8 млрд сўмлик сохта кешбэк схемаси фош этилди
- Таиландда 26 кг каннабис маҳсулотларини олиб чиқмоқчи бўлган икки ўзбекистонлик ушланди
- Урганч давлат педагогика университети 4 ёшда!
- Ўзбекистон ва Грузия муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
- Роналду 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин миллий терма жамоадан кетиши ҳақидаги саволларга жавоб берди
Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
- Тўраев Азиз Оппоқовични «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон терма жамоаси «Ацтека» стадионида Мексикага миннатдорлик ёзувини қолдирди
- Албания Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
- Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
- Ўзбекистон ва Германия етакчилари қўшма баёнот қабул қилиб, бир қатор лойиҳаларни ишга туширдилар