Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 19 сентябрда Нукус шаҳрида ўтказилган йиғилишида ҳам ана шу мақсадлар йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди. Айниқса, инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудда амалга оширилаётган янги лойиҳалар иқтисодий фаолликни кучайтириб, одамлар учун меҳнат қилиш ва ўз салоҳиятини намоён этиш имкониятларини кенгайтирмоқда. Шу билан бирга, энергетика, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги янгиланишлар Қорақалпоғистоннинг келгуси тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор бўлмоқда. Чунки тараққиётнинг мазмуни фақат янги бинолар ёки ишлаб чиқариш қувватларида эмас. Бунинг асосий маъноси - инсон ҳаёти яхшиланиши, оилалар даромади ошиши ва ҳар бир фуқаро учун янги имкониятлар яратилишидир.

Бугун Қорақалпоғистонда бошланаётган янги ишлар эртанги кунга қаратилган ютуқлар маҳсули деб биламиз. Бу жараённинг ҳар бир натижаси ҳудуднинг янада обод, аҳолининг эса янада фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қилади.

Бибихон УТАМБЕТОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.