Тарқалган хабарларда воқеа жойидан кетиб қолган «Cobalt» автомобилининг давлат рақами кўринмагани сабабли унинг ҳайдовчиси қидирилаётгани ҳақида маълумот берилган.
Тошкент вилояти ИИББ маълумотига кўра, мазкур ЙТҲ жорий йил 15 август куни соат 09:30 да содир бўлган. Шу куннинг ўзида «Cobalt» ҳайдовчиси — 30 ёшли Х.А.нинг шахси аниқланиб, у ушланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов якунига кўра, жамоатчиликка қўшимча ахборот берилади.