Хусусан, «Тошкент – Дубай« йўналиши бўйича парвоз қилишни режалаштирган, 1980 йилда Андижон вилоятида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшовчи шахснинг юклари текширувдан ўтказилди.
Натижада унга тегишли чемоданнинг ички таянч қисмига жами 1 кг 923 гр олтин қуймалар яширилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга 1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам Жиноят Кодексининг 182-моддаси билан судланган фуқаронинг алоқадорлиги аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.