У харидорни мазкур ерни унинг номига расмийлаштириб беришга ишонтириб, эвазига 20 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у келишилган пул маблағининг 15 минг долларини учинчи шахс орқали олган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқаролардан шундай ҳолатларга дуч келганда ДХХнинг 1520 қисқа рақамига мурожаат қилиш сўралади. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.