Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари 27 май куни метро ва автобусларда соат 04:00 дан ҳаракатлана олади.

“Қурбон ҳайити муносабати билан фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги автобус йўналишлари ва метрополитен соат 04:00 дан ўз ҳаракатини бошлайди”, дейилади хабарда.

Йўлларда тирбандликларни олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқаролардан Қурбон ҳайити намозига ташриф буюришда жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш сўралган.