Маълум қилинишича, А373 «Тошкент – Оҳангарон – Ангрен – Қўқон – Шаҳрихон – Андижон» автомобиль йўлининг 102–142 ҳамда 153–160-километрлари оралиғида ёмғир, 142–153-километрларида эса қор ёғмоқда.

Айни пайтда ҳаво ҳарорати +2 даражани ташкил этмоқда. Айрим ҳудудларда туман туфайли кўриш масофаси 800 метргача қисқарган.

Бундай об-ҳаво шароитида ҳайдовчилардан айниқса эҳтиёткор бўлиш сўралмоқда. Йўлдаги бир лаҳзалик эътиборсизлик ҳам жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ҳайдовчиларга қуйидаги қоидаларга амал қилиш тавсия этилди:

  • ҳаракат тезлигини об-ҳаво шароитига мослаштириш;

  • олдиндаги транспорт воситаси билан хавфсиз оралиқ масофани сақлаш;

  • қувиб ўтишда шошилмаслик;

  • ёмғир ва туман шароитида ёритиш чироқларидан тўғри фойдаланиш;

  • йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш.