Қарорга кўра, 2026 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидагилар ўртасида алоҳида-алоҳида “Маънавият қалқони” республика китобхонлик танлови 4 босқичда ўтказилади:
- муддатли ҳарбий хизматчилар;
- контракт бўйича ҳарбий хизматчилар;
- олий ҳарбий ва олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари курсантлари (курсантлар);
- ҳарбий-академик лицейлар ўқувчилари (ўқувчилар).
Китобхонлик танловининг республика босқичида вазирлик ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизматчилари, контракт бўйича ҳарбий хизматчилари, курсантлари ҳамда ўқувчилари орасидан:
- 1-ўринни эгаллаган 4 нафар ғолибнинг ҳар бири Олий Бош қўмондоннинг бош соврини – электромобиль ҳамда диплом билан тақдирланади;
- 2-ўринни эгаллаган 4 нафар совриндорнинг ҳар бири БҲМнинг 100 баробари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланади;
- 3-ўринни эгаллаган жами 4 нафар совриндорнинг ҳар бири БҲМнинг 70 баробари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланади.
Китобхонлик танловининг республика босқичида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати рағбатлантириш тариқасида 1 ойга қисқартирилади.