Хусусан, Хабаровск шаҳрида тўрт нафар вояга етмаган фарзанди билан мушкул аҳволда қолган фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди. У мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани сабабли маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан тўхтатилиб, суд қарорига кўра Россиядан депортация қилиниши ҳамда жўнатиб юборилгунига қадар чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилиши керак эди.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида мазкур фуқароларнинг хавфсиз тарзда Ўзбекистонга қайтиши таъминланди.