«Ижодкорлар санъат орқали муҳим бир ғояни акс эттиришган: табиат ҳам худди меҳрибон оналаримиздек меҳрга, ғамхўрлик ва эҳтиромга лойиқ. Бу туйғуни, бундай муносабатни фарзандларимиз онгига ҳам сингдириш жуда муҳим», — деб ёзди Саида Мирзиёева.

У, шунингдек, Қурбонгули Бердимуҳамедов номидаги хайрия жамғармаси ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармасини кўргазманинг очилиши билан табриклаб, ушбу эзгу ва ибратли ташаббус учун миннатдорлик билдирди.