"Биз доимий равишда мана шундай очиқ форматда иш олиб борамиз: устувор вазифаларни белгилаймиз, долзарб масалаларни таҳлил қиламиз, турли ечимларни ўртага ташлаб, улар орасидан энг самаралиларини танлаб оламиз.
Ҳар бир мавзунинг бутун жамоа иштирокида муҳокама қилиниши вазиятни кенгроқ баҳолаш, янги имкониятларни кўра олиш ҳамда энг мақбул ёндашувларни топишга хизмат қилади.
Якунда аниқ вазифаларни белгилаб, Давлатимиз раҳбарига тақдим этиладиган асосли таклифларни жамлаймиз", деди Саида Мирзиёева.