Саида Мирзиёева, шунингдек, 9-сонли боғча ва 36-сонли мактабда ҳам бўлди. Боғча 1970-йилларда қурилган оромгоҳ ўрнида жойлашган. Мактаб биноси ундан ҳам эски — 1960 йилда барпо этилган бўлиб, сиғими ўқувчилар сонига мос келмайди. Ҳар икки объект янгидан қурилади.
Гап тиббиёт ва таълим ҳақида кетар экан, шифокор ва ўқитувчининг иш жойи, яратилган шароит, фарзандини мактаб ёки боғчага кузатаётган ота-онанинг кўнгли тўқ бўлиши — энг муҳим, биринчи галдаги масаладир. Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак. Жараённи тезлаштириш, аниқ ва сезиларли натижа тез фурсатда амалда кўриниши лозим.