"Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак. Айниқса, иссиқ иқлимимиз шароитида дарахтлар, сув ҳавзалари ва соя-салқин жойлар аҳоли турмуш сифатига бевосита таъсир кўрсатади.
Бундай масканлар пойтахтимизнинг барча туманларида ташкил этилиши лозим. Шаҳарда истироҳат боғларини янада кўпайтириш, мавжуд яшил ҳудудларни асраб-авайлаш, янги экологик тоза мавзеларни барпо этиш зарур.
Тошкентни ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири шу, биз бошланган ишларни қатъий давом эттирамиз", деди Саида Мирзиёева.