Самимий руҳда кечган суҳбат чоғида давлатларимиз раҳбарларининг изчил ва самарали мулоқоти натижасида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида мустаҳкамланиб бораётган муносабатлар муҳокама қилинди. Парламентлараро мулоқот ҳам янги босқичга кўтарилмоқда.
"Биз Хитой томонининг қўллаб-қувватлашини ҳамда транспорт, савдо, таълим ва маданият йўналишларидаги аниқ лойиҳаларни биргаликда рўёбга чиқаришга бўлган интилишини юксак қадрлаймиз. Олдимизда муштарак режалар кўп, асосий вазифа эса — уларни изчил ҳаётга татбиқ этишдир.
Жаноб Чжао Лэцзига очиқ ва мазмунли мулоқот учун миннатдорлик изҳор этаман", деди Саида Мирзиёева.