Шаҳарнинг “Қорасув” МФЙда жойлашган “А. Б.” МЧЖга қарашли кўп қаватли турар-жой биноси хатловдан ўтказилганда, таъминот корхонаси билан шартнома тузмасдан ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирмасдан тармоққа тўғридан-тўғри уланган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўъра 3 миллиард 357 миллион сўм зарар аниқланди.

Барча материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.