Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани “Ташаббус” МФЙ Сергели 5А мавзесида жойлашган эски газ тақсимлаш пункти ҳамда ҳудуддаги ер ости газ қувурини алмаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 12 август соат 08:00 дан 15 август 17:00 га қадар Янгиҳаёт ва Сергели туманларидаги қуйидаги истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Янгиҳаёт тумани: “Йўлдош”, “Машъал”, “Олчазор”, “Хушнуд”, “Навқирон”, “Ёрқин ҳаёт”, “Чароғон”, “Чорбоғ”, “Виқор”, “Ал-Фарғоний”, “Дўстлик”, “Иқбол”, “Тошкент”, “Файзли”, “Чортоқ” МФЙларидаги ерли хонадон, кўп қаватли уйлар ҳамда улгуржи истеъмолчилар.
Сергели тумани: “Меҳригиё”, “Ўзгариш”, “Ҳабибий”, “Мададкор”, “Зийнат”, “Эзгулик”, “Янги Сергели”, “Соҳибқирон”, “Софдил”, “Сўғдиёна”, “Иттифоқ”, “Нилуфар”, “Саховат”, “Қипчоқ”, “Қут-барака”, “Дарё бўйи” МФЙларидаги ерли хонадон, кўп қаватли уйлар ҳамда улгуржи истеъмолчилар.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўради.