Йиғилишда мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, илм-фан, таълим, маданият ва маънавиятни ривожлантириш, шунингдек, зиёлиларнинг жамият олдидаги масъулияти ва ўрнини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Тадбирда таъкидланганидек, бугунги глобаллашув ва рақамлашув шароитида зиёлиларнинг вазифаси фақат билим яратиш ва уни етказиш билан чекланмайди. Улар жамият тафаккурини шакллантириш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, миллий ўзлик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтиришда ҳам етакчи бўлиши лозим.
Урганч давлат педагогика институти ректори вазифасини бажарувчи, профессор Диёржон Абдуллаевнинг қайд этишича, педагогика олий таълим муассасалари олдида замонавий билим ва касбий компетенцияларга эга, мустақил фикрлайдиган, юксак маънавиятли ҳамда жамият тараққиётига дахлдорлик ҳисси билан яшайдиган авлодни тарбиялаш вазифаси турибди.
Йиғилиш давомида илгари сурилаётган фикрлар, ташаббус ва таклифлар мамлакатнинг илмий-маърифий салоҳиятини ривожлантириш, зиёлилар ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшишга қаратилган.