Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг бўлинма бошлиғи ўзининг мансабдор танишлари орқали якка тартибдаги тадбиркорга тегишли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи учун санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб бериш эвазига 9 млн сўм талаб қилган.
Аввалроқ 100 АҚШ доллари ва 500 минг сўм олган мазкур шахс сўралган пул маблағи ҳисобидан 400 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ, ИЖҚКД ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.