Ўрганишлар давомида мазкур ҳолат жорий йилнинг 31 март куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги мактаблардан бирида содир бўлгани аниқланган.
Маълум қилинишига кўра, 11-синф ўқувчиси М.М. синфдоши Б.Ш. билан ўзаро тортишув оқибатида унинг юз қисмига қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.