Шунга кўра 3 та қутқарув бўлинмаси зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин соат 13:00 да ўчирилган.
Дастлабки маълумотга кўра, 3 та дўконнинг тахминан 80 кв.м. майдони ёниб зарарланган.
Ёнғиндан тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, масъул ходимлари ва ҳамкорликдаги хизматлар масъуллари чиққан.