Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

Отабек Суннатович Имамов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;

Жалолиддин Шарафутдинович Асамутдинов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Адхам Юсупович Худайкулов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;

Шерзод Дилмуратович Мухамедов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;

Илхомжон Ўринбой ўғли Умрзақов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари – Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори лавозимидан озод этилди.

Президентнинг қарори билан, шунингдек:

Алишер Шукруллаевич Бобоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

Элмира Иркиновна Баситханова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;

Фарходжон Мухаммаджонович Ташпулатов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.