Унда Амир Темур ва темурийлар даврида шаклланган юксак давлатчилик анъаналари, илм-фан ва маданиятнинг ривожланиш тажрибаси, шунингдек, уларни бугунги Янги Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси билан уйғун ҳолда ўрганиш масалалари кўриб чиқилиб, бир қатор олимлар ва талаба ёшларнинг Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даврининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётига оид маърузалари ўқилди.

Таъкидланганидек, Амир Темур асос солган марказлашган давлат тизими ўз даври учун энг мукаммал бошқарув модели бўлиб, унда адолат, қонун устуворлиги, тартиб-интизом ва кучли ҳарбий стратегия асосий тамойил сифатида ўрнатилган. Бу эса ҳудудий яхлитликни таъминлаш билан бирга, иқтисодий барқарорлик ва аҳоли фаровонлигини мустаҳкамлашга хизмат қилган. Шу жиҳатдан, Амир Темур томонидан илгари сурилган бошқарув тамойиллари ҳозирги вақтда ҳам замонавий давлат бошқаруви тизимида муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга эканлиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Конференцияда темурийлар даври ренессанс босқичи сифатида баҳоланиб, бу даврда илм-фан, маданият, меъморчилик ва санъат юксак даражада ривожлангани илмий асосларда муҳокама қилинди. Жумладан, астрономия, математика, тиббиёт, тарих ва адабиёт соҳаларида эришилган ютуқлар Шарқ ва жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшгани таъкидланди.

Минажатдин Қутлымуратов,

«Янги Ўзбекистон» мухбири.