Мақсад — сурункали касалликларга чалинган беморларни амбулатор шароитда зарур дори воситалари билан бепул таъминлаш ҳамда аҳолининг тиббий харажатлар бўйича молиявий юкини енгиллаштиришдан иборат.

Жорий йилнинг январь–июнь ойлари давомида мазкур дастур доирасида мамлакатимиз бўйича жами 1 716 578 нафар беморга хизмат кўрсатилди ва уларга 3 713 563 та электрон рецепт расмийлаштирилди.

Беморлар шартнома тузилган дорихоналардан олган бепул препаратлар учун Жамғарма ҳисобидан жами 154,5 млрд. сўм маблағ тўлаб берилди. Бу эса узлуксиз даволанишни талаб қилувчи минглаб фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этди.

Ҳудудлар кесимида энг кўп маблағ Тошкент шаҳри (31,0 млрд. сўм), Бухоро (23,8 млрд. сўм) ва Хоразм (22,6 млрд. сўм) вилоятларига йўналтирилди. Дастурдан фойдаланиш ва бепул дори-дармонларга бўлган эҳтиёж кўрсаткичи январ ойидаги 16,7 млрд. сўмдан июн ойига келиб, 28,5 млрд. сўмгача ошди.