Учрашувда С.Сафоев икки қардош халқнинг тарихий муносабатлари, парламентлараро ҳамкорлик масалаларига тўхталди. Шу билан бирга республикамизда ўтказилган референдум жараёни, янги таҳрирда қабул қилинган Конституцияга киритилган муҳим ўзгартиришлардан кўзланган асосий мақсад халқимиз турмуш тарзини янада яхшилаш, улар ҳар томонлама давлат ҳимоясида бўлишини бош қомусимиз билан мустаҳкамлаб қўйиш мақсад қилингани алоҳида тушунтирилди.
Ўз навбатида, республикамизда ўтказиладиган Президентлик сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этаётган А.Шакиров сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса яхши қўшничилик, парламентлараро ҳамкорлик борасидаги ишлар юзасидан ўзининг ижобий муносабатини билдирди.
Шунингдек, бўлажак сиёсий тадбирнинг муҳимлигига эътибор қаратиб, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнининг ташкилий даражасига юқори баҳо берди.
Мулоқот давомида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Қозоғистон Республикасига расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, Орол минтақасидаги сув муаммосини ҳал этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби масалалар, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
С.Сафоев Қозоғистон Республикаси Парламенти вакили билан учрашди
Жорий йил 7 июлда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати қўмитаси раиси А. Шакиров билан учрашди.
Қорақалпоғистонда 100 минг гектар яйловга уруғлар дронлар ёрдамида экилади
- Андижонда тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик моддаси фош этилди
- Ўзбекистон вакили цивилизациявий ривожланиш бўйича Пекин форумида иштирок этди
- 10 ноябрь куни Ўзбекистонда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади
- Давлатимиз раҳбари амалий ташриф билан Туркияда бўлади
- Ўзбекистон терма жамоаси халқаро кимё олимпиадасида 16 та медални қўлга киритди
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Олимлар Ерни совутиш учун космосга қуёшдан ҳимоя қилувчи воситани жойлаштиришни таклиф қилишди