Суд маълумотига кўра, Асад қасддан одам ўлдириш, 15 ёшга тўлмаган болаларни ўлдириш, қийноққа солиш, қийноқлар натижасида инсон ўлимига сабаб бўлиш ва одамларни бир неча бор ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш каби жиноятларда айбдор деб топилган.

Бу Сурияда 2024 йил декабрь ойида Асад ҳокимияти ағдарилганидан кейин ўтиш даври раҳбарияти даврида чиқарилган биринчи ўлим жазоси ҳукми бўлди.

Суд Башар Асаднинг акаси, армиянинг 4-дивизиясига раҳбарлик қилган Маҳер Асад ва яна бир қатор собиқ ҳарбий ҳамда хавфсизлик амалдорларини ҳам сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилди.

Асад 2024 йил декабрь ойида мухолиф кучлар Дамашқни эгаллаганидан сўнг мамлакатни тарк этган ва Россияга қочган.

Сурияда 2011 йилда бошланган қуролли можаро қарийб 14 йил давом этди. БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, уруш оқибатида 500 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, миллионлаб одамлар ўз уйларини тарк этган.

Суриянинг янги ҳокимияти Асад даврида содир этилган жиноятларни тергов қилиш ва айбдорларни жавобгарликка тортишни устувор вазифалардан бири сифатида белгилаган.