Улар кредит, олди-сотди, маҳсулот етказиб бериш, коммунал ва солиқ қарздорлигига оид низоларни кўриб чиқиш чўзилаётганини айтмоқда. Далиллар етарли бўлган ишлар бўйича жараёнларни соддалаштириш ва муддатларни қисқартириш мумкинлиги қайд этилди.
Олий суд, Бизнес-омбудсман ва Адлия вазирлиги Андижонда тадбиркорларнинг мурожаатларини эшитиб, масалаларига ечим топиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Октабр–ноябрь ойларида республика бўйлаб тадбиркорлар ва давлат ташкилотлари юристлари учун низоларни судгача ҳал қилиш, уларни камайтириш ва суд жараёни бўйича ўқувлар ўтказилади.
Бир ойда процессуал қонунчилик таҳлил қилиниб, қайси ишларни соддалаштирилган тартибда кўриш ва муддатларни қисқартириш мумкинлиги юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.
Шунингдек, октабр–ноябрь ойларида тадбиркорлар ва давлат ташкилотлари юристлари учун низоларни судгача ҳал қилиш ва суд жараёнларини такомиллаштириш бўйича ўқувлар ташкил этилади.