Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш эълон қилди.

Қайд этилишича, хавф асосан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кузатилиши эҳтимол.

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Айрим жойларда ёмғир сувларининг тўпланиши натижасида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам борлигини таъкидланмоқда.

Шу муносабат билан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш, об-ҳаво ўзгаришларига бефарқ бўлмаслик сўралмоқда.